French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Исроил: таълим тизимида ҳамкорлик
14:41 / 2023-03-30

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти раҳбарияти бошчилигидаги делегация Исроил давлатидаги Ариэль универитетида ташкил этилган форумда қатнашди.

– Форумда XXI асрда академик ҳамжамият олдида турган глобал муаммоларни биргаликда ҳал қилиш имконини берадиган долзарб масалалар муҳокама қилинди, – дейди Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Шуҳрат Тешаев. – Шунингдек, тажриба, янги ғоя ва ташаббуслар алмашилди. Истиқболли йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Ректор бошчилигидаги делегация аъзолари Ариэль университети кампусининг инфратузилмаси билан танишди. Университет ректори, раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилиб, лабораториялар ва симуляция маркази фаолияти ўрганилди. Икки олийгоҳ вакиллари ўзаро ҳамкорликда илмий-тадқиқотларни йўлга қўйиш, юқори технологик операциялар ўтказиш, иммуно-гистокимё лабораториясини ГМП ва ГЛП стандартлари бўйича жиҳозлашда Исроил амалиётини жорий қилиш масалалари, симуляция маркази фаолиятини ўрганиш ва БухДТИ симуляция маркази фаолиятига татбиқ этиш, шу билан бирга ҳамкорликда 2 та қўшма таълим дастурини очиш, бундан ташқари, магистратура, клиник ординатура, докторантура талабаларининг ва профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириш, қисқа ва узоқ муддатли стажировкалари ҳамда академик мобиллик доирасида алмашинувларни ташкил этишга келишиб олинди.  

Маълумот учун, Бухоро давлат тиббиёт институти Исроилнинг Ариэль университети билан ҳамкорлик алоқаларини 2022 йил сентябрь ойидан бошлаб йўлга қўйган. Ўшанда Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган “Биринчи Ўзбекистон-Исроил академик форуми” да иштирок этган Исроилнинг Ариэль университети ректори Альберт Пинхасов институтга ташриф буюриб, ректор Шухрат Тешаев билан музокаралар олиб борган эди.

Зариф Комилов, ЎзА