Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон иқтисодий ўсишининг асосий омили қишлоқ хўжалиги тармоқлари ҳисобига юз берган
18:13 / 2022-11-03

Хабар берганимиздек, Самарқандда II Ўзбекистон иқтисодий форуми ўз ишини бошлади. Унда Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё инфратузилмавий инвестициялар мамлакатимиздаги вазирлик ва идора раҳбарлари иштирок этди.

Форумда кутилаётган натижалар, Ўзбекистон иқтисодиётидаги сўнги ўзгаришлар тўғрисида ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг катта илмий ходими Одилжон Назаров билан суҳбатлашди.

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/QZLfxNtCYFg" title="Ўзбекистон иқтисодий ўсишининг асосий омили қишлоқ хўжалиги тармоқлар ҳисобига юз берган" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

– Бугунги форумнинг асосий мақсади – ўтган йилги форумда амалга оширилган ишларнинг сарҳисобини қилиш ва халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш бўйича фикрини ўрганиш, ўзаро тажриба алмашишдан иборат.

Қолаверса, Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини янада такомиллаштириш, айниқса дунёда бўлаётган геосиёсий вазиятдан келиб чиқиб, макро иқтисодиётни тўғри олиб чиқишдан иборат. Бунинг натижасида Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ривожланиш суратларини сақлаб қолиш кўзда тутилган.

– Ҳозирда Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг ҳажми неча долларни ташкил этади?

– Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 2000 долларни ташкил этади. 2026 йилгача бу кўрсаткич 2 800 долларга, 2030 йилгача 4 минг доллар чиқарилади. Натижада Ўзбекистон даромади юқори бўлган давлатлар қаторига киришни мақсад қилган.

– Мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот ўсиш даражаси қандай бўлди?

– Бугун форумда бош вазир ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров қайд этганидек, жорий йилнинг ўтган 9 ойида Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш сурати 5,3 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич бир қатор жаҳон мамлакатларидан тез суратда ўсаётганини англатади.

Иқтисодий ўсишнинг асосий омиллари қишлоқ хўжалиги бўлди. Бу Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба кузатилган. Қишлоқ хўжалигидан ташқари юртимизда IT соҳаси ривожланган. Шунингдек, Россиядан келган релокатлар ҳисобига бу соҳаларнинг жадал ривожланиши ҳам иқтисодиётнинг ўсишига ўз ҳиссасини қўшди.

– Ўзбекистон иқтисодиётида давлатнинг улушини камайтириш бўйича нима ишлар амалга оширилмоқда ва бунинг самараси қандай бўлди?

– Ҳозирги кунда юртимизда хусусийлаштириш жараёнларига жуда катта эътибор қаратилган. Яъни давлатнинг улуши катта бўлган йирик корхоналарни кетма-кет хусусийлаштириш жараёнлари бошланган. Масалан, ўтган йили "Coca-Cola" компанияси хусусийлаштирилган бўлса, бугунги форумда «Фарғонаазот АЖ»ни хусусийлаштириш жараёнлари давом этмоқда. Келгуси йилларда «Навоиазот» АОни ҳам хусусийлаштириш кўзда тутилмоқда

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА