English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон илм-фанидаги японшунослик ривожи эътироф этилди
12:06 / 2022-03-05

Жорий йилнинг 1-5 марть кунлари Тошкент давлат шарқшунослик университетининг Японшунослик факультетида “Японшунослик халқаро-илмий ҳафталиги” асосида туркум тадбирлар ўтказилди.

 Ҳафталик давомида “Япон тили бўйича нотиқлик санъати”, “Японшунослик халқаро форуми”, “ТДШУ ва япониялик талабалар Халқаро анжумани”, “Японшуносликка доир китоблар тақдимоти” ҳамда “Икебана ва оригами санъати” каби тадбирлар ташкил этилди.

Ҳафталик доирасида университетга Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фужияма Ёшинори ва Мицубиши компаниясининг Тошкент филиали раиси Ёичи Сано ташрифлари амалга оширилди. Университет миқёсида япон тили бўйича анъанавий нотиқлик санъати танлови ташкил этилди.

Ҳафталик давомида, шунингдек, “Японшунос олимларнинг форуми” ҳам ўрин олган бўлиб, “Ўзбекистон ва Япония маданий алоқаларининг долзарб масалалари: тил, адабиёт, таржима ва жамиятдаги жараёнлар” номли Японшунослик халқаро форуми кунчиқар мамлакатнинг Цукуба университети билан ҳамкорликда 13-бор ўтказилди. Форумда 4 та шўъба фаолият кўрсатиб, хорижий давлатлардан 20 нафар японшунос олимларнинг илмий маърузалари тингланди. Жумладан, Япониянинг Цукуба университети, Нагоя университети, Токио чет тиллари университети, Aичи университетлари, Словениянинг Любляна университетидан японшунос олимлар қатнашди. Шу билан бир қаторда Тошкент давлат шарқшунослик университети ва бошқа Республикада фаолият юритаётган японшунос олимлар ҳам иштирок этдилар.

Тошкент давлат шарқшунослик университети ва япониялик талабалар форуми бўлиб ўтди. Ушбу форумнинг мавзуси сифатида “БМТнинг 2030 йилгача белгиланган Барқарор ривожланиш мақсадлари (SDGs)га эришишда Ўзбекистон ва Япония ёшларининг роли” деб номланди.

Цукуба университети, Aичи университети, Тоҳоку университети, Токио чет тиллар университети, Кансаи университети ва Каназава университетлари талаба ва докторантлари “Барқарор ривожланиш мақсадлари” да белгиланган бутун дунё аҳолиси дуч келаётган асосий 17 йўналишга доир маърузалари ҳамда ўз илмий изланишлари бўйича маърузалари билан қатнашишди. Бундан ташқари, Япониянинг ҳамкор университетларидан талабалар тингловчилар сифатида иштирок этдилар.

Ҳафталик давомида японшунослик факультети профессор-ўқитувчилари томонидан 2021-2022 йилда чоп этилган китоблар тақдимотларини ўтказиш ҳамда барча қизиқувчилар учун Япониянинг машҳур гулларидан икебана ҳамда оригами ясаш санъати бўйича маҳорат дарси тадбири бўлиб ўтди. Талаба ёшлар ўз қўллари билан икебана ва оригамиларни ясаб, завқли машғулот ташкил этдилар.

Маъруфхожа Нажимхожаев,

Тошкент давлат шарқшунослик университети

Японшунослик факультети

Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар

бўйича декан ўринбосари