Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон иккинчи марта «Вики ёдгорликларни севади» танловида иштирок этмоқда
10:46 / 2024-10-03

«Вики ёдгорликларни севади» халқаро танлови ҳар йили дунё миқёсида ташкил этилади. Жорий йилги танловда 40 дан ортиқ мамлакат иштирок этади. Уларнинг орасида Ўзбекистон ҳам бор. Танловда тарихий бинолар ва диққатга сазовор жойлар фотосуратлари билан қатнашиш мумкин.

Танловнинг асосий мақсади – иштирокчи мамлакатларнинг меъморий ёдгорликларига эътиборли бўлиш. Шунингдек, мамлакатимиздаги маданий мерос объектларига кенг жамоатчиликнинг эътиборини тортиш ҳамда туризм ривожига ҳисса қўшишдир.  

“Вики ёдгорликларни севади” (Wiki Loves Monuments, WLM) фототанлови 2010 йилдан бери ҳар йили кузда дунёнинг турли давлатларида ўтказиб келинади.  

Мамлакатимизда ҳам 1-31 октябрь кунлари ушбу танлов ўтказилмоқда. Танловнинг республика босқичи “Wikimedia Foundation“ ҳомийлигида ўзбек тилида сўзлашувчи викимедиачилар фойдаланувчи гуруҳи ва Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

ЎзА