Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори амалда...
Крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш бўйича ваколатли орган — Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан “LOCKTON HUB“ масъулияти чекланган жамиятга Ўзбекистон ҳудудида крипто-депозитарий фаолиятини амалга ошириш учун биринчи лицензия берилди.
Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган крипто-активлар депозитарийси виртуал активларни чиқариш, жойлаштириш ва хавфсиз сақлашни осонлаштирадиган кенг кўламли техник восита ва хизматларни тақдим этувчи муассаса ҳисобланади.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари Вячеслав Парк лицензия берилиши мамлакатимиз крипто сектори етуклашувида муҳим босқич бўлиб, хавфсиз ва тартибли крипто-активлар лойиҳалари салмоғи ўсиши учун катта қадам эканини таъкидлади.
Қайд этиш керак, мазкур лицензия Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва агентлик директорининг “Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига мувофиқ тақдим этилди.
– Юртимизда блокчейн технологияларни ривожлантириш учун яратилган муҳит, мавжуд салоҳият алоҳида эътирофга сазовор, – дейди лойиҳанинг Ўзбекистондаги бош директори Акбар Абдусаломов. – Крипто депозитариймиз — дастлабки токенларни таклиф қилувчи динамик платформа бизга нафақат хорижий лойиҳаларни жалб қилиш, балки республикамизнинг Web3 доменидаги глобал обрўйини ошириш имконини беради.
У шунингдек, ечим активларни дастлабки таклифлар ва токенизация қилиш учун чинакам мувозанатли ва глобал миқёсда рақобатбардош платформани таклиф қилиш эканини қайд этди.
Яна бир муҳим жиҳат: лойиҳа техник ҳамкор — “DISTRIBUTED LAB” томонидан қўллаб-қувватланади.
Таъсисчи Павло Кравченко ушбу ташаббуснинг бир қисми сифатида эътироф этилаётганидан мамнунлигини билдириб, лойиҳада тақдим этиладиган институционал ечимлар Web3 саноати ижобий ривожланишига туртки бериши мумкинлигини маълум қилди.
ЎзА