English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон - Хитой учрашуви учун ҳакамлар тайинланди
13:49 / 2026-01-16

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубогида муҳим онлар яқинлашмоқда. Турнирнинг гуруҳ босқичи ортда қолиб, эндиликда плей-офф ўйинлари гувоҳи бўламиз.

Ўзбекистон терма жамоаси 17 январь куни чорак финал доирасида ўйин ўтказишидан хабарингиз бўлса керак. Мазкур баҳс учун ҳакамлар бригадаси аллақачон тайинланди. Қуйида улар билан танишиб чиқишингиз мумкин:  

Бош ҳакам:

Аммар Иброҳим Ҳасан Маҳфудҳ (Баҳрайн);

Ёрдамчи ҳакамлар:

Муҳаммад Жаъфар Муҳаммад Салмон (Баҳрайн);

Носир Солим Абдуллоҳ Амбусаидий (Уммон);

VAR ҳакам:

Хамис Муҳаммад С.А. Ал-Маррий (Қатар);

AVAR ҳакам:

Ким У Сунг (Жанубий Корея);

Захира ҳакам:

Чиа Энг Ва Жон (Сингапур);

Маълумот учун, учрашув 17 январь куни соат 16:30да старт олади.

Карим Худойқулов, ЎзА