Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Хитой тўқимачилик форуми бўлиб ўтди
11:44 / 2024-05-30

Бугун Тошкентда “Тўқимачилик ва мода саноати – UzTextile Expo Баҳор 2024” 8-халқаро кўргазмасининг учинчи кунги тадбирлари ўтказилмоқда.

Ушбу кўргазма доирасида ташкил этилган Ўзбекистон-Хитой тўқимачилик форуми ҳам улардан биридир.  

Унда икки томон масъуллари, ишбилармон доира вакиллари Ўзбекистон ва Хитойда тўқимачилик соҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар, ютуқлар ва имкониятлар ҳақида сўзлаб берди.  

Таъкидланганидек, бу галги кўргазмада Ўзбекистон, Беларусь Республикаси, Ҳиндистон, Хитой, Россия, Тожикистон ва Туркиядан 250 компания ва брендларнинг иштироки ушбу тадбирнинг йилдан йилга нуфузи ошаётганидан далолат беради. 

Ўз навбатида, кўргазмада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар сони ортиб бормоқда. Бу йил 60 та ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар пахта ва тўқимачилик кластерларидан тортиб, тўқимачилик ва кийим-кечак саноатининг энг сўнгги ишланмалари ва юқори сифатли маҳсулотларини тақдим этадиган кичик бизнес вакиллари ўз маҳсулотлари билан фаол иштирок этмоқда.  

Кўргазмада Хитой миллий стенди ҳам ўзининг тўқимачилик имкониятларини кенг қамраб олгани билан эътиборлидир. Унда 145 та компания томонидан уй тўқимачилик, тайёр кийим, ички кийим, синтетик ва техник ҳамда трикотаж матолар намойиш этилмоқда.  

Ўзбекистон-Хитой тўқимачилик форуми икки мамлакат ишбилармонлари ўзаро ҳамкорлик қилиши учун муҳим майдон бўлди.  

Форумда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси в.б. Мирмуҳсин Султонов ҳозирги глобал даврда тўқимачилик соҳаси бўйича Хитой билан ўрнатилаётган ҳамкорликлар ва Хитой инвесторлари томонидан ишга туширилган лойиҳалар ҳақида тўхталиб ўтди.  

[gallery-17609]

–Бугунги форумдан кўзланган мақсад ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаш, Хитой тўқимачилик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналари билан савдо алоқаларини кучайтириш ҳамда икки давлат ишбилармон доира вакилларининг B2B форматда учрашувларини ташкил этишдан иборат, – деди у.  

Шундан сўнг, Хитойнинг Дунгуандаги Хорижий инвестицияларни жалб қилиш маркази раҳбари Хуанг Хаи Тао (Huang Hai Tao) сўзга чиқиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликларнинг ривожи йўлида кўрсатилаётган имконият ва ишонч катта самара беришини айтиб ўтди.  

Форум доирасида B2B форматда учрашувлар ўтказилди.  

Насиба Зиёдуллаева,

Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА