Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Хитой: ҳунармандчилик соҳасида ҳамкорлик ривожланмоқда
15:15 / 2025-10-22

Пойтахтимизда “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳри Савдо палатаси раиси Ин Чун бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида меҳмонлар “Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги Ҳунармандчилик марказига ташриф буюриб, марказ фаолияти ва усталарнинг амалий машғулотлари билан яқиндан танишди. Делегация аъзолари турли йўналишлардаги ҳунармандлар билан суҳбатлашиб, миллий маҳсулотларга катта қизиқиш билдирди.

Шундан сўнг, уюшма раиси Расулжон Мирзааҳмедов ва Урумчи шаҳри Савдо палатаси раиси Ин Чун ўртасида расмий онлайн учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида ҳунармандчилик, савдо ва кооперация соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мутахассисларнинг қайд этишича, ушбу ташриф ва учрашув келгусида самарали ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратади.

Гулноза Бобоева, ЎзА