Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Хитой: фотоэлектр станцияси қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди
13:05 / 2023-09-22

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов “Energy China Bukhara Solar Pover” хорижий корхонаси бош директори Jianjiang FENG, бош директор ўринбосари Senlin HUANG ва бошқа мутасаддилар билан учрашди.

Учрашувда Хитой Халқ Республикасининг “China Gezhouba Group Overseas Investment Co., Ltd.” компанияси томонидан қиймати 400 миллион АҚШ долларига тенг бўлган қуввати 500 МВтли қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ишларининг амалга оширилиши билан боғлиқ жорий ҳолат, қурилиш ишларини жадаллаштириш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Мулоқотда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг янги даврида эришилган келишувлар изчил амалга оширилаётгани, барча даражадаги ўзаро алоқалар жадал тус олгани ва муҳим масалаларда томонлар бир-бирини қўллаб-қувватлаб келаётгани алоҳида мамнуният билан тилга олинди. Бу ўз навбатида икки давлат раҳбарларининг ўзаро ишонч, очиқлик ва дўстлик руҳида ўтган фаол мулоқотларининг самараси эканлиги эътироф этилди.

Қоровулбозорда амалга оширилаётган лойиҳа доирасидаги ишларнинг бориши ҳамда мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якуни бўйича томонлар келгусидаги ҳамкорлик формати бўйича келишиб олишди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга навбатдаги давлат ташрифи давомида Ўзбекистон-Хитой қўшма лойиҳаларини ишга тушириш маросими ўтказилиб, жумладан, видеоконференция алоқаси орқали Қоровулбозор туманида электр станциялари ишлаб чиқариш бозорида жаҳонда етакчиларидан бири бўлган Хитой Халқ Республикасининг “China Gezhouba Group Overseas Investment Co., Ltd.” компанияси томонидан қиймати 400 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қуввати 500 МВтли қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ишларига расман старт берилган эди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида Қоровулбозор ҳудудидан 996 гектар ер майдонлари танлаб олинган. Биринчи босқичда жорий йил якунигача дастлабки 200 МВтли станция қуриб, ишга туширилади. Иккинчи босқич эса 2024 йилнинг 2-ярмига қадар якунланиши ва 300 МВтли станци ишга туширили режалаштирилган. Демакки, лойиҳа келгуси йилнинг сентябрида тўлиқ қувватда иш бошлайди ва йилига 1,3 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқаради. Бу Бухоро халқи эҳтиёжининг 30 фоизини қоплайди деганидир. Лойиҳанинг яна бир аҳамиятли томони шундаки, қурилиш ишлари жараёнида биринчи босқичда 500-700 нафар, иккинчи босқичда 1200-1500 нафар маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланади. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.