Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Хитой: 30 миллион долларлик ипак мато ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилади
16:15 / 2025-09-08

Маълумки, пиллачилик соҳасида Хитой ўзига хос тажрибага эга давлат ҳисобланади. Улар ҳам бизнинг тажрибамизни ўрганишга қизиқиш билдириб келган. Шу тариқа, давлатларимиз ўртасидаги доимий ҳамкорлик пиллачилик соҳасининг ривожланишига туртки бўлмоқда.

Айни кунларда Хитой Халқ Республикасининг Фужиан провинцияси, Сямен шаҳрида Халқаро инвестиция ва савдо ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. Унда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ҳам ипакчилик маҳсулотлари билан иштирок этди.

Мазкур тўрт кунлик тадбир саноат кооперацияси, яшил энергетика, рақамли иқтисод, туризм, транспорт-логистика ва қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда инвестиция ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган.

Шунингдек,  “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раҳбарияти Хитойнинг йирик саноат гуруҳи — "CATHAYA GROUP" вакиллари билан учрашди. Музокараларда ипакчилик соҳасида ҳамкорлик, инвестиция жалб қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда ҳамкорликда 30 миллион долларлик ипак мато ишлаб чиқариш корхонаси қуриш режаси бўйича ўзаро таклифлар билдирилди. Янги корхона ишга тушгач 300 та иш ўрни яратилади, йилига 500 минг метр ипак мато ишлаб чиқарилади ва 80 тонна хом ипак қайта ишланади. Бу орқали пилла етиштиришдан тайёр маҳсулотгача тўлиқ ишлаб чиқариш занжири йўлга қўйилади. Лойиҳа 2027 йилда тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

[gallery-25209]

Учрашув якунида "CATHAYA GROUP" бошқаруви раиси Чжан Гоцян ва “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раҳбарияти лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувга эришди. 

Маълумотларга кўра, "CATHAYA GROUP" 1950 йилда ташкил этилган бўлиб, 10 мингдан ортиқ ходимга эга ва йиллик айланмаси 1,5 миллиард доллардан зиёдни ташкил этади.

Гулноза Бобоева, ЎзА