Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Ҳиндистон: қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда
17:12 / 2022-07-28

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Ҳиндистонда бўлиб турибди.

Бугун ташриф доирасида аъзоларимиз Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги вазири Нарендра Сингх билан музокара ўтказди. 

Учрашувда икки мамлакат сўнгги бир неча йил ичида аграр секторда савдони диверсификация қилишга муваффақ бўлгани, аммо ҳали ҳам фойдаланилмаётган имконият мавжудлиги қайд этилди. 

Томонлар маҳаллий қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг икки мамлакат бозорларига кириб бориши учун қўшимча шарт-шароит яратиш орқали товар айирбошлаш ҳажмини ошириш зарурлигини таъкидлади. 

Ўзбекистон олти номдаги ҳинд маҳсулотлари, жумладан, банан, манго, соя ва гуручни импорт қилиш учун фитосанитария рухсатномаларини тақдим этди. Ўз навбатида, Ҳиндистон томони узум, анор, олма, хурмо, қалампир, помидор, бодом ва тарвуз каби ўзбек агросаноат маҳсулотларига рухсат бериш имкониятини кўриб чиқяпти. 

Мулоқот чоғида айрим қишлоқ хўжалиги компанияларининг инвестиция режалари билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди. Ҳозирги вақтда Ҳиндистоннинг “Indo Organics” компанияси тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига Наманган вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни йўлга қўймоқчи.

Бундай технологик лойиҳаларни рўёбга чиқаришда амалий ёрдам кўрсатишга ўзаро тайёрлик билдирилди. Якунда томонлар янги юқори даромадли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва эришилган барча келишувни ҳаётга татбиқ этиш учун ҳамкорликни кенгайтириш истиқболини олқишлади. 

ЎзА