Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Ҳиндистон: метилдиэтаноламин (MDEA) кимёвий маҳсулотини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
12:24 / 2025-09-03

Кимё саноатини ривожлантириш ва импортга боғлиқликни камайтириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда халқаро ҳамкорлик, айниқса, етакчи хорижий компаниялар билан шериклик алоқалари муҳим аҳамият касб этади.

Шу мақсадда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Ҳиндистоннинг кимё соҳасидаги нуфузли компанияси “Rossari Biotech Limited” вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокараларда асосий эътибор метилдиэтаноламин (MDEA) кимёвий реагентини маҳаллий ишлаб чиқариш масалаларига қаратилди. Таъкидланганидек. мазкур модда табиий ва саноат газларидан нордон газларни (CO₂, H₂S) ажратиб олишда кенг қўлланилади. Мамлакатимизга эса бу  маҳсулот фақат импорт қилинади.

“Rossari Biotech Limited” компанияси вакиллари MDEA реагентини маҳаллий хомашё асосида ишлаб чиқариш, замонавий қувватларни ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш ва ички бозор эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш билан бирга, маҳсулотни хорижий бозорларга ҳам экспорт қилиш режасини билдирди. 

Учрашувда инвесторларга Ўзбекистондаги эркин иқтисодий зоналар, уларнинг инфратузилмавий имкониятлари, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда давлат қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди. Музокаралар якунида томонлар таклиф ва имкониятларни таҳлил қилиш, улар асосида қўшимча чоралар кўриш ва ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш юзасидан келишиб олди.

Жамият ахборот хизмати маълум қилганидек, “Rossari Biotech” билан амалга оширилаётган бу ҳамкорлик нафақат Ўзбекистонда кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш салоҳиятини оширади, балки мамлакатнинг технологик мустақиллигига хизмат қилади. 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА