Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон - Ҳиндистон ҳамкорлигига 30 йил тўлди
14:16 / 2022-03-18

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкарга дипломатик муносабат ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилган.

Мактубда икки мамлакат халқлари ўртасида асрлар давомида шаклланган ва умумий тарих, маданият, муштарак урф-одат ва қадриятларга асосланган стратегик шериклик алоқаси сўнгги даврда мисли кўрилмаган даражада фаоллашиб бораётгани таъкидланган.
Биргина ўтган йили Ўзбекистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ҳам икки томонлама, ҳам халқаро форум ва тадбирлар доирасида олти марта учрашув ўтказди. Бу стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, ҳамкорлик кўламини тобора кенгайтириш йўлидаги ўзаро интилишнинг яққол ифодасидир.

А.Комилов Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг биргаликдаги саъй-ҳаракати билан мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабати бундан буён ҳам барча соҳаларда, икки халқ фаровонлиги йўлида ривожланиб, чуқурлашиб боришига ишонч билдирди.

ЎзА