Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Ҳиндистон Биринчи ёшлар форумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда
11:43 / 2024-05-13

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Сардор Рустамбоев Нью-Деҳлида Ҳиндистон Ёшлар ишлари ва спорт вазири ўринбосари Мита Радживлочан билан учрашди.

Унда Ўзбекистонда ёшларнинг замонавий ва сифатли таълим олиши ва етук мутахассис бўлиб етишиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш,  мамлакатнинг янгиланиш жараёнида уларнинг фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар тўғрисида маълумот берилди.  

Учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги тарихий алоқаларни мустаҳкамлашда ёшлар ҳамкорлигининг ўрни ва аҳамияти алоҳида қайд этилди.  

Томонлар 25-30 июнь кунлари Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Жиззах ва Хоразм вилоятларида бўлиб ўтадиган Жаҳон ёшлар фестивалида Ҳиндистон вакилларининг фаол иштирокини таъминлаш билан боғлиқ  ташкилий масалаларни муҳокама қилди. Йирик халқаро тадбир доирасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Ҳиндистон биринчи ёшлар форумининг ташкилий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.  

“Биз Ўзбекистон билан асрлар оша давом этиб келаётган дўстлик алоқаларини юксак қадрлаймиз. Ёшларнинг фаоллиги туфайли бу муносабатлар келажакда янада мустаҳкамланишига ишончимиз комил. Шу боис, бу борадаги ҳамкорлигимизни янада чуқурлаштириш, бу мақсадда барча имконият ва институционал механизмлардан фойдаланишдан манфаатдормиз”, - деди Мита Радживлочан.  

Музокаралар чоғида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агетлиги ва Ҳиндистон ёшлар ишлари ва спорт вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликни янада  мустаҳкамлаш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли тадбирларни ўз ичига олган меморандумни тайёрлаш ва имзолаш тўғрисида келишувга эришилди.  

Азиза Алимова тайёрлади, ЎзА