Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ҳарбий ошпазлари тенгсиз
12:54 / 2022-08-18

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округи Жиззах вилоятидаги “Фориш” полигонида “АрМИ – 2022” VIII Халқаро армия ўйинлари қизғин давом этмоқда. Кеча “Дала ошхонаси” мусобақаси беллашувлари бўлиб ўтди.

“Дала ошхонаси” Халқаро армия ўйинлари шаҳарчасида 5 та давлатдан келган уста ошпазлар ўз маҳоратини намойиш этди. Бу беллашувни кузатишнинг ўзи мароқли. Бир кун муқаддам жанговарликда куч синашган бу азаматлар бугун бутунлай бошқа бир йўналишда ўзларини намоён этди.  

Тожикистон ҳарбийларининг ўзбек ошхонасига ўхшаш тарафлари, вьетнамлик ҳарбий ошпазларнинг ўзига хос хатти-ҳаракатлари, Белорусь Республикаси йигитларининг чаққонлиги, Россия ҳарбий ошпазларининг ўзларига ишончи ва албатта, юртдошларимизнинг санъаткорона маҳорати ҳакамлар ва бошқа давлатлардан келган кузатувчиларнинг диққат марказида бўлди. 

[gallery-8370]

Мусобақа низомига кўра, ажратилган 4 соатдан сўнг барча давлатлар ҳарбийлари “Дала ошхонаси” шароитида ўз таомларини тайёрлаб бўлди. Ҳакамлар ҳайъати якуний хулосаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий ошпазлари терма жамоаси 193,8 балл билан биринчи, 186,2 балл жамғарган Россия Федерацияси жамоаси иккинчи, 160,4 балл тўплаган Беларусь ҳарбий ошпазлари жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Вьетнам социалистик Республикаси ҳарбий ошпазлари жамоаси 138,2 балл, қўшни Тожикистон Республикаси жамоаси 135 балл жамғарди.  

– Тайёрланадиган таом, салат, шарбатлар учун масаллиқларни ҳозирлашдан тортиб уларни тайёрлашгача бўлган жараён ҳакамлар томонидан синчиклаб кузатилиб, ўрганиб борилди, – дейди Ўзбекистон Қуролли Кучлари терма жамоаси аъзоси, сержант Мамурбек Мамарасулов. – Таомнинг кўриниши, уйғунлиги, фойдалилик хусусиятлари, таъми ва яна бир қатор талаблар ҳисобга олинди. “АрМИ – 2022” VIII Халқаро армия ўйинларининг “Дала ошхонаси” мусобақасида Ўзбекистон ҳарбий ошпазлари тенгсиз эканликларини яна бир бор исботлади. Ушбу зафар якуний ғалабага муҳим замин бўла олади. Халқаро армия ўйинлари давом этмоқда.  

А.Қаюмов,  
Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА