Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Халқаро Дастурий муҳандислик олимпиадасига қўшилди
19:57 / 2025-11-18

Ўзбекистон биринчи марта ўрта мактаб ўқувчиларини реал рақамли маҳсулотлар муҳандислиги билан таништирадиган таълим лойиҳаси – PROD Халқаро саноатни ривожлантириш олимпиадасида иштирок этмоқда. Шу муносабат билан 8-11-синфлардаги инглиз тилида сўзлаша оладиган ўқувчиларни рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди.

PROD ўғил-қизларни йирик IТ компанияларидаги ишлаб чиқиш гуруҳлари дуч келадиган қийинчиликлар билан таништирадиган илк олимпиададир. Бунда иштирокчилар ҳақиқий техник ҳолатни ўрганиши, рақамли ечим яратиши, дастурий таъминот муҳандислиги самарадорликни ошириш ва мураккаб жараёнларни бошқаришда бизнесга қандай ёрдам бера олишидан хабардор бўлиши мумкин.

Ўқувчиларимиз учун яратилаётган янги имконият – Ўзбекистондаги ўрта мактаб ўқувчиларининг PROD доирасидаги иштироки замонавий рақамли маҳсулот асосини ташкил этувчи муҳандислик амалиётига эрта кириш имконини беради. Шунингдек, мазкур олимпиада IТ ва дастурлаш бўйича амалий кўникмани ривожлантириш, жамоавий лойиҳаларда ўзини синаб кўриш, турли мамлакатлардан келган талабалар билан мулоқот қилиш, мутахассисларга глобал талаб тез суръат билан ўсиб бораётган саноат билан танишишда ёрдам беради.

Дастурнинг аксар босқичлари онлайн тарзда амалга оширилади. Демак, ёшлар яшаш жойидан қатъи назар, лойиҳада қатнаша олади. Якуний босқич Москва шаҳрида ташкил қилинади. Ташкилотчилар финалчиларни турар жой ва овқат билан таъминлайди.

Етакчи таълим ва технология муассасалари томонидан уюштирилаётган PROD олимпиадасида қатнашиш учун 2 декабргача рўйхатдан ўтса бўлади. Иштирокчидан чуқур дастурлаш билими талаб қилинмайди – мантиқий фикрлаш ва компьютер фанлари бўйича асосий тайёргарлик етарли.

М.Пирматова, ЎзА