Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Глобал сифат инфратузилма индексида 52-поғонага кўтарилди
11:20 / 2025-12-10

Яқинда 185 та давлатнинг сифат инфратузилмасини баҳолайдиган Глобал сифат инфратузилма индекси (GQII)нинг навбатдаги рейтинги эълон қилинди.

Рейтингга кўра, 2024–2025 йилларда аккредитация, метрология ва стандартлаштириш соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон 185 давлат орасида 52-ўринни эгаллади.

Маълумот учун, ушбу рейтинг Германия Халқаро ҳамкорлик жамғармаси (GIZ), Германия Миллий метрология институти (PTB) ҳамда “Mesopartner and Analyticar” мустақил консалтинг компаниялари томонидан юритилади.

2023 йилга нисбатан 2025 йилда мамлакатимиз 15 поғонага юқорилаган.

2025 йилги рейтингда етакчи ўнталик:

1. Германия

2. АҚШ

3. Хитой

4. Буюк Британия

5. Италия

6. Жанубий Корея

7. Япония

8. Франция

9. Испания

10. Польша

МДҲ давлатлари орасида:

• Қозоғистон – 48

• Беларусь – 51

• Россия – 55

• Молдова – 78

• Озарбайжон – 83

• Грузия – 81

• Арманистон – 102

• Қирғизистон – 109

• Тожикистон – 172

Ш.Маматуропова,

ЎзА