Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон гимнастика федерациясига янги раҳбар сайланди
18:17 / 2022-02-22

Бугун Ўзбекистон гимнастика федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда ташкилий масала кўрилди. Ушбу тадбирда Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, Ўзбекистон гимнастика федерацияси мутасаддилари, тренерлар ва спорт жамоатчилиги вакиллари иштирок этди. 

Конференцияда “Ўзавтосаноат” АЖ компанияси бошқарув раҳбари Шавкат Умрзоқов номзоди Ўзбекистон гимнастика федерацияси раислигига илгари сурилди ва конференция делегатлари томонидан бир овоздан маъқулланди. 

Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. 

ЎзА