English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон гилос экспорт қилувчи йирик давлатлардан бири ҳисобланади
15:41 / 2022-05-16

Бу ҳақида Германиянинг янги мева-сабзавот бўйича халқаро савдосига ихтисослашган «Fruchtportal.de» электрон журналида чоп этилган «Ўзбекистонда гилос экспорти мавсуми бошланди» номли мақола айтиб ўтилган.

Нашрнинг маълум қилишича, бир неча кун аввал ўзбекистонлик экспортчилар ташқи бозорларга гилос етказиб беришни бошлаб юборган. «Ўзбекистондан янги гилос экспорти 2022 йил май ойининг бошларида, ўтган йилга нисбатан 4-5 кун олдин бошланган ва EastFruit таҳлилчиларининг фикрига кўра, 2022 йил 1-4 май кунлари тахминан 350-400 тонна маҳсулот жўнатилган», дейилади хабарда.

Қайд этилганидек, гилос экспорти мавсумини бошлаб берувчи «Баҳор» нави Ўзбекистонда апрель охири ва май ойининг бошларида пишиб етилади.

Бундан ташқари, “East-fruit«нинг хабар беришича, Ўзбекистон гилос экспорт қилувчи йирик давлатлардан бири ҳисобланади. Ўтган йили гилос экспорти бўйича дунёда 5-ўринни эгаллади. «2021 йил қиш ва эрта баҳорда Ўзбекистонда кузатилган данакли мевалар ҳосилига катта зарар етказган об-ҳаво аномалияларига қарамасдан, гилос ўтган йили Ўзбекистон экспортини кескин оширган ягона данакли мева эди, - деб ёзади нашр. – Қадоқлаш сифати ва турига қараб, тахминан 26 мм ўлчамдаги гилосни етказиб бериш нархи қадоқлаш, юклаш ва тушириш харажатларини ҳисобга олган ҳолда бир килограмм учун 50 мингдан 70 минг сўмгача (4,5 - 6,3 АҚШ доллари) ташкил этган».

«2021 йилги экспорт ҳажми 60,1 минг тоннага (қиймати 83,1 миллион доллар) етган ва 2020 йилдаги кўрсаткичга (29,3 минг тонна) нисбатан икки бараварга ошган», - деб маълум қилган “Fruchtportal.de” ахборот манбаси.

ЎзА