Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Германия: тўқимачилик технологиялари соҳасида ҳамкорлик ривожланмоқда
18:05 / 2024-02-08

Тошкентда “Тўқимачилик технологиялари кунлари: пардозлаш, лаборатория, тикувчилик” симпозиуми ўтказилди.

Ушбу йирик халқаро тадбирдан кўзланган мақсад ва вазифалар ҳақида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Қўчқорова қуйидагиларни маълум қилди: 

– “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Германиянинг “Textima Export Import GmbH” компанияси ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижасида ташкил этилган ушбу тадбирда Европанинг 7 та етакчи тўқимачилик ускуналари ишлаб чиқарувчилари иштирок этди.

Унда томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратиб, симпозиум тўқимачилик саноатидаги сўнгги тенденциялар ва инновацияларни муҳокама қилиш учун катта платформа эканини таъкидлади. 

Албатта, бу каби учрашувлар ўзаро келишувларга имконият яратади. Ушбу тадбирда ҳам томонлар немис ҳамкорлари билан биргаликда Ўзбекистон ва Германия корхоналарида мутахассислар тайёрлашни назарда тутувчи “Технологлар мактаби”ни очиш бўйича меморандум имзолашга муваффақ бўлди. 

Айтиш жоизки, бугунги кунда республика тўқимачилик саноати асосий кўрсаткичларнинг ўсиш суръатлари (маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш, инвестицияларни жалб қилиш ва ривожлантириш) бўйича етакчилардан бири ҳисобланади. Тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатида сотилмоқда ва 2023 йил ҳолатига маҳсулот экспорти 3,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этган бўлса, сўнгги 4 йил ичида инвестиция кўрсаткичи 3,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. 

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли Ўзбекистон тўқимачилик компаниялари Германия бозорига ва тўқимачилик маҳсулотларини уч баравар экспорт қилишга, шунингдек, Германиянинг TeamDress, LANGHEINRICH каби компанияларининг ишлаб чиқариш филиалларини яратишга муваффақ бўлди.

Шунингдек, Нюрнбергда “Centrastex” савдо уйи ва Штутгартда Барқарор пахта ассоциацияси очилди. Бу тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришда биз учун бизнес майдондир. Ўз навбатида, биз S.Oliver, Aldi, Adidas, C&A, Falke, Triumph, Vossen, Engelberg Strause, Teamdress, Hoftex, HTG ва бошқа немис брендлар таъминот занжирини киритиш имкониятига эга бўлдик.

Н. Зиёдуллаева, ЎзА