Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Германия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувлар тўғрисида
11:54 / 2022-02-07

Берлин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегациясига Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов бошчилик қилди. Германия томонидан Германия ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича вакили Матиас Люттенберг бошчилигидаги делегация иштирок этди. Маслаҳатлашувлар чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, парламентлараро мулоқотни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди. Жаҳон ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди. М.Люттенберг Германия томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаши ва Берлиннинг Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Маслаҳатлашувлар доирасида Ўзбекистон ва Германия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини (6-март) нишонлаш, ўзаро ҳамкорлик механизмлари тартибини фаоллаштириш, турли даражадаги ўзаро ташрифларни ташкил этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар келишиб олинди.

ЎзА