Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Германия: ўзаро манфаатдорлик янги лойиҳаларда акс этади
10:18 / 2023-05-02

Аввал хабар берилганидек, давлатимиз раҳбари Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан, жорий йил 2-3 май кунлари ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Президентимизнинг ГФРга ташрифи арафасида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Берлин шаҳрида инвесторлар, йирик компания ва банклар вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди. Жумладан, “Commerzbank” бошқарувчи директори Кристиан Тобен билан видеоконференцалоқа тарзида кечган музокарада Европанинг энг йирик молия муассасаларидан бири ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди. Мамлакатимизда тўқимачилик саноати ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш учун янги кредит йўли очиш муҳокама қилинди.

“Knauf International” бош директори Уве Кнотзер билан суҳбатда компаниянинг Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтириш истиқболи кўриб чиқилди. Бунга, бошқа йўналишлар қатори, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш қувватини хусусийлаштириш ҳисобига эришиш имконияти ўрганилди.

“Bohlen Industrie” компанияси бошқарувчи директори Экберт фон Болен Унд Халбах билан Ўзбекистонда кимё саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган янги қувватлар ташкил этиш имконияти кўриб чиқилди.

“Lasselsberger Group” эгаси Жозеф Ласселсбергер билан музокара чоғида Ўзбекистонда қурилиш материаллари саноатида янги лойиҳалар амалга ошириш, хусусан, йирик форматли керамогранит ишлаб чиқарувчи завод қуришга келишиб олинди.

ЎзА