Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Германия бизнес форуми ўтказилди
12:22 / 2024-06-05

Юртимизда турли муҳим соҳаларда хорижий ҳамкорлар билан биргаликда илгари сурилаётган ташаббуслар кўлами тобора кенгаймоқда.

Айни саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Германия ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасида бизнес-форум ўтказилди. Мамлакатимиз Бош вазири Абдулла Арипов ва Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси бош директори Михаэль Хармс бошчилигидаги делегациялар иштирокида кечган анжуманда икки давлат етакчи фирма ва компаниялари раҳбарлари тўпланди.

Учрашувда немис компаниялари илғор тажрибаси асосида “яшил” энергетика, IT, транспорт, инфратузилмани ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларда лойиҳалар амалга ошириш масаласи батафсил муҳокама қилинди.

Марҳабо МАДАМИНОВА,

ЎзА