Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон - Гана ўртоқлик учрашувига қирғизистонлик ҳакамлар таклиф этилди
18:10 / 2021-03-24

Хабар берганимиздек 26 март куни Наманганда Ўзбекистон ва Гана миллий терма жамоалари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мазкур баҳсни бошқариш учун қирғизистонлик ҳакамларни таклиф этди. Бош ҳакамликка ФИФA рефериси Дайирбек Aбдилдайев жалб этилган. Унга ёрдам берадиганлар - Сергей Гришченко, Исмоилхон Толипжонов .Ҳатто захира ҳаками ҳам Қирғизистондан - Нурзутбек Aскат ўғли. Ҳакамлар назоратчиси вазифасини эса барчамизга яхши таниш бўлган, ҳамюртимиз Равшан Эрматов билан бирга бир неча бор Жаҳон чемпионатларда ишлаган Баҳодир Қўчқоров бажаради.

Ўйин 26 март куни Намангандаги “Марказий” стадионда, соат 18:00да бошланади.