English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон футзалида янги жамоа – “BMB” футбол клуби тақдимот ўтказди
10:27 / 2022-08-27

Ўзбекистон футболига янги ном билан кириб келган “BMB” футбол клуби қисқа фурсатда ўз дастхатига эга жамоа эканлигини намойиш этди.

Янги мақсадлар, янгича ҳаракатлар дастурига эга бўлган жамоа биринчи мавсумнинг ўзидаёқ футзал бўйича 1-лига мусобақаларида чемпионликка эришиб, Ўзбекистон олий лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

Шу мақсадда куни кеча пойтахтимизда “BMB” FC жамоасининг расмий тақдимот маросими бўлиб ўтди. 

Унда вазирлик ва идоралар раҳбарлари, спорт фахрийлари, кенг жамоатчилик ҳамда футбол мухлислари иштирок этди. Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳолини спортнинг оммавий турларига жалб қилиш, хусусан, ёшлар ва болалар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилди. Натижада ютуқлар кўпайиб, янги-янги спорт ва футбол клублари ташкил этилмоқда.

Ҳукуматимиз томонидан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар ўзининг самарасини бера бошламоқда. 

Биргина шахматчиларимизнинг Ҳиндистонда ўтган шахмат олимпиадасида 80 дан зиёд давлат жамоалари орасида ғолибликни тантана қилгани халқимизни фахру ифтихорига сабаб бўлиш билан халқаро майдонда Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтирди. 

Спорт сарҳад билмас куч бўлиб, инсонни камолотга бошлайдиган маёқдир. 

Бугунги кунда мамлакатимизда юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш, саралаш тизими ва футбол инфратузилмасини янада ривожлантириш, футбол бўйича спорт мактаблари фаолиятини янги босқичга кўтариш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини яхшилаш, ўтказилаётган мусобақалар савиясини юксалтириш муҳим масала бўлиб қолмоқда. 

“BMB” футбол клуби таъсисчиси BMB Trade Group инвестицион-консалтинг компанияси юртимизда спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда соҳага замонавий менежментни жорий қилиш йўналишида муҳим лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Бошланаётган янги мавсумда “BMB” футбол клуби ўз олдига юксак марраларни қўйган бўлиб, бу учун барча зарурий инфратузилма ва шароитлар яратилмоқда, жамоа хорижий легионер футзалчилар ва мутахассислар билан кучайтирилди. 

Маросим кутаринки руҳда ўтди. Келгуси режалар, ўтган давр мобайнида қўлга киритилган ютуқлар сарҳисоб қилинди. Тақдимот доирасида клубга трансфер қилинган янги футболчи ва хорижий мутахассислар таништирилди. 

Жамоа ёзги трансфер ойнасида бразилиялик Пауло Энрике Суарес Де Соуза “Паулиньо”, Оливера Де Жесус Соуза Ҳебберт “Болт”, Фернандо Родригез Де Соуза “Фернандиньо” ва бош мураббий маслаҳатчиси Витор Вианналар билан шартнома имзолади. 


Т.Рўзиев, ЎзА