Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон фуқароси эканлигимдан қалбим фахрга тўлади
14:53 / 2022-08-13

Андижонда миллатлараро дўстликни мустаҳкамлаш, Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан тақдирланган юртдошларимизга мукофотларни топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Андижон вилояти ҳокимлиги масъуллари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда яшаётган турли миллатлар ўртасида дўстлик, ҳамжиҳатлик муносабатлари шаклланганлиги, миллатлараро дўстлик масаласи, бағрикенглик ўзбек халқи маънавияти ва маданиятининг ажралмас қисми эканлиги таъкидланди.

Олиб борилаётган оқилона миллий сиёсат туфайли Ўзбекистонда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатликка асосланган муносабатлар шаклланган. Энг асосийси, юртимиздаги барча миллат ва элатларнинг тенглиги, ўзаро дўстлиги ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланган.

[gallery-8298]

Айни кунда Андижон вилоятида турли миллат ва элат вакиллари аҳил-иноқ яшаб келмоқда. Ўзбекистон фуқароси сифатида улар амалдаги барча ҳуқуқ ва эркинликлардан тўлақонли фойдаланмоқда. Айниқса, уларнинг ўз она тилларини ўрганишлари, миллий анъана ва урф-одатларини  ривожланти-ришлари учун барча шароитлар яратилган.

Тадбирда давлатимиз раҳбари фармонига асосан, мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни, турли миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашдаги фаол иштироки учун “Дўстлик” ордени билан мукофотланган Ўзбекистон қирғиз-миллий маданий маркази Андижон вилояти бўлими раиси Обиджон Носировга мукофот тантанали равишда топширилди.

– Миллатим қирғиз бўлса-да, Ўзбекистон фуқаросиман, – дейди “Дўстлик” ордени соҳиби Обиджон Носиров. – Юртимизда олиб борилаётган одилона миллатлараро сиёсат туфайли мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатликка асосланган муносабатлар шаклланган. Очиғи, миллатлараро тотувлик юксак даражага кўтарилган Ўзбекистонда яшаётганимдан, камтарона меҳнатларим эътироф этилиб, давлатимизнинг юксак мукофотларидан бирига сазовор бўлганимдан қалбим фахрга тўлади.

Шунингдек, тадбирда  вилоятда истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакилларидан бир гуруҳига “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони топширилди.

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА