Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон фуқароларини Финляндияга ишга юбориш масаласи бўйича учрашув ўтказилди
18:41 / 2020-11-10

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Финляндия вазирлик ва идоралари, Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги элчихонаси вакиллари ҳамда Финляндия Республикасининг мамлакатимиздаги фахрий элчиси ўртасида видеоконференцалоқа шаклида учрашув ташкил этилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов, Финляндиянинг Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондаги элчиси М.Ливала ва бошқалар иштирок этган учрашувда депортация жараёнида иштирок этган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ ҳозирги вазият ва ушбу ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўриш, Финляндия меҳнат бозори эҳтиёжларининг бугунги кундаги ҳолати ва меҳнат мигрантларининг ушбу мамлакатга кириш тартиби, икки давлат ўртасида ҳукуматлараро битим тузиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув аввалида Ўзбекистонда касбий таълим асосида хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун касб-ҳунар таълими ва чет тилларни ўргатиш тизимини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, турли ноқонуний меҳнат миграциясини олдини олиш мақсадида Финляндия меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олиб, ташкиллаштирилган ҳолда Ўзбекистон фуқароларини Финляндияда иш билан таъминлаш борасида ҳамкорлик қилиш таклиф этилди.

Финляндия томони коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида мамлакатда ишсизлик даражаси икки бараварга ошиб, айни пайтда 400 минг аҳоли ишсиз қолганини таъкидлади. Шунингдек, меҳнат бозорининг босқичма-босқич тикланиши тўғрисида хабар бериб, коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият эртароқ барқарорлашишига умид билдирди.

Финляндияда миграция оқими асосан 2010 йилда бошланган бўлиб, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг кириб келиши 2018 йилга тўғри келади. Пандемия пайтида ушбу давлатда хизмат кўрсатиш соҳаси энг кам зарар кўрган, аммо шу билан бирга қурилиш ва ҳунармандчилик соҳаларида ишчи кучига талаб кескин камайди.

Бундан ташқари, учрашув якунида Финляндия томони дипломатик каналлар орқали Финляндия меҳнат бозори ҳолатини таҳлил қилиш натижалари ва талаб қилинадиган бўш иш ўринларини топиш мумкин бўлган сайтлар ҳаволаларини тақдим этишга ваъда берди. Чет эллик ишчиларни Финляндияда иш билан таъминлаш бўйича ўрнатилган механизмлар мавжудлиги ва ўз қонунчилиги доирасида Ўзбекистон билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик масаласини кўриб чиқишини маълум қилди.

ЎзА