English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон фуқароларига Исроилдаги элчихонамиз мурожаати
17:20 / 2023-10-13

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин ва Исроил ўртасида келиб чиққан зиддият бўйича баёнот тарқатган. Ҳужжатда оддий аҳоли орасида кўплаб қурбонлар берилишига олиб келган ва бутун Яқин Шарқдаги вазиятни мураккаблаштирган ҳолат кескинлигидан жиддий хавотир билдирилганди. Расмий Тошкент ҳар икки томонни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатда тугатиш ва инқирозни сиёсий ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақирди.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси зиддият ҳудудидаги фуқароларимиз билан алоқа ўрнатишда давом этмоқда.

Инқироз бошланган дастлабки кунларда ўзбекистонлик фуқаролар қўлга олингани тўғрисида ҳеч қандай хабар бўлмади. Элчихонамиз маълумотни ўрганиш жараёнида инқироз ҳудудида, Ғазо секторида қўлга туширилган фуқароларимиз йўқлигини тасдиқлаб, баёнот берди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон элчихонаси Исроилда бўлиб турган фуқароларимизга мурожаат қилиб, улар учун соддалаштирилган тартибда ҳисобга олиш бошланганини маълум қилди.

Мурожаатда фуқароларимизга нисбатан турли хил нохуш воқеаларнинг олдини олиш, лозим бўлган ҳолда кечиктирмай амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида улардан дипломатик ваколатхонага ўзлари ҳақида электрон маълумот юбориш сўралган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Тель-Авивга рейслари бекор қилинмаган, Ватанга қайтиш истагида бўлган фуқароларга чипта олишда кўмак берилади.

Мурожаат учун элчихона телефон рақамлари:

Консуллик бўлими ишонч телефонлари:

03-672-2466

03-672-2371

03-758-5075

03-758-5076

Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун:

972 54 485 1397

ЎзА