Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон фуқаролари учун хабар – ТИВ
17:52 / 2022-02-24

Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг ижтимоий тармоқ орқали тарқатган хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шу жумладан, Россиянинг Украинага яқин ҳудудларида жойлашган олий ўқув юртлари талабалари учун хавотирланишга сабаб ва асослар йўқ.

Мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги элчихонаси ҳамда Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси РФнинг тегишли вазирлик, идоралари билан яқин ва доимий алоқада бўлиб турибди. 

Фуқароларимиз учун бирон бир хавф-хатар юзага келганда, тезкор равишда тегишли чоралар кўрилади. Зарур ҳолларда фуқароларимиз қуйидаги алоқа рақамларига мурожаат қилишлари мумкин: 

Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги элчихонаси: +7 499 230-00-76, +7 499 230-00-32;  

Ростов-Дондаги Бош консулхона: +7 988 586-59-82, +7 918 554-04-76, +7 988 586-70-35, +7 988 586-59-82.

ЎзА