Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Франция: турли соҳалардаги ҳамкорлик масаласи экспертлар нигоҳида
20:58 / 2025-06-12

Тошкентда Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти (ИХТИ), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида “Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш: хавфсизлик, иқтисодиёт ва сиёсат” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Академик мулоқот ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббус доирасида ташкил этилган тадбирда Франциянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аурелия Бушез хоним, Европа ва Евросиё тадқиқотлари маркази, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Марказий Осиё халқаро институти, Ташқи сиёсий тадқиқотлар ва халқаро ташаббуслар маркази, Прогрессив ислоҳотлар маркази, Макроиқтисодий ва минтақавий тадқиқотлар институти тадқиқотчилари ва экспертлари, ЖИДУ профессор-ўқитувчилари, талаба ва докторантлари, шунингдек бошқа миллий ва халқаро тадқиқот муассасалари вакиллари иштирок этди.

[gallery-23882]

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, ЖИДУ ректори Содиқ Сафоев Марказий Осиёнинг Европа Иттифоқи билан ривожланиб бораётган муносабатлари асносида Ўзбекистон ва Франция ҳамкорлигининг стратегик аҳамияти ҳам ортиб бораётганини таъкидлади. Глобал вазият ўзгариши шароитида минтақалараро хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий интеграция ва сиёсий мулоқотни ривожлантириш умумий манфаат касб этаётгани қайд этилди.

Мавзу юзасидан экспертлар маърузалари тингланди.

Мунозаралар ташқи сиёсат, сув дипломатияси, минтақавий хавфсизлик ва инфратузилмавий боғлиқлик каби долзарб мавзуларни қамраб олди.

Давра суҳбати давомида фаол академик муҳит ҳукм сурди, мутахассислар ҳар бир масалага тўхталиб, батафсил мулоқотга киришди.

С.Сафоев тадбирнинг алоҳида аҳамиятини эътироф этаркан, олимлар, дипломат ва сиёсатчилар ўртасида ана шундай барқарор мунозара майдонларини яратиш муҳимлигига урғу берди. Франция элчихонасига ЖИДУ билан кўп йиллик ҳамкорлик учун миннатдорлик изҳор этиб, университетнинг европалик ҳамкорлар билан стратегик ҳамкорлиги янада чуқурлашишига ишонч билдирди.

Тадбир якунида Евросиё қитъасида янада барқарор сиёсий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш зарурлиги бир овоздан маъқулланди.

Камола Юсупова, Рустам Назарматов (сурат), ЎзА