Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Франция: Тошкентда француз киноси кунлари ўтказилиши бўйича келишувга эришилди
18:11 / 2022-06-01

Тошкентда француз киноси кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Кинематографияси агентлигида  Аудиовизуал ҳамкорлик бўйича минтақавий атташе Эмануэль Фосийон билан  ўтказилган учрашувда бу ҳақида келишувга эришилди.  

Учрашувда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маданият ва ҳамкорлик бўйича маслаҳатчиси Лоран Ориоль ҳам иштирок этди.  

–Биз фильмларимизни Ўзбекистонда, айниқса,  Тошкент халқаро кинофестивалининг каби юқори савиядаги тадбирда оммалаштиришдан манфаатдормиз. Мамлакатингизга ҳали ҳеч қаерда тақдимот этилмаган, янги фильм олиб келишни режалаштирганмиз. Умид қиламанки, Франция киноси кунлари муваффақиятли ўтади ва биз Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги кино соҳасида ҳамкорликнинг бошқа салоҳиятли йўналишларини ҳам топамиз, – деди Аудиовизуал ҳамкорлик бўйича минтақавий атташе Эмануэль Фосийон.  

Киноматография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов Франция билан ҳамкорлик режалари ва кинофестивалга тайёргарликлар ҳақида гапириб берди.  

–Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан қайта тикланган Тошкент халқаро кинофестивал бу йил ҳам ҳам кузда бўлиб ўтади. Айни шу кунларда кинофестивалда Италия, Руминия, Словакия, Жазоир, Миср ва ШҲТнинг барча давлатлари билан кино кунларини ўтказиш бўйича фаол музокаралар олиб борилмоқда. Францияга келсак, томошабинлар француз киносининг энг яхши намуналарини кўриш имкониятига эга бўлишидан хурсандмиз, чунки айнан Франция кино санъатининг асосчиси ҳисобланади, –деди Ф. Абдухолиқов.  

Яқин кунларда томонлар фильмлар киноафишасини тасдиқлайди.  

Кинематографияси агентлиги Ахборот хизмати. 

ЎзА.