Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Франция: Спорт соҳасидаги ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди
16:56 / 2025-10-02

Спорт вазирлигида Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Уалид Фук билан учрашув ўтказилди.

Спорт вазири Адҳам Икромов учрашув аввалида элчи жанобларини янги вазифага киришгани билан қутлаб, икки мамлакат ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратди.

Бир йил муқаддам "Париж-2024" Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирокини таъминлашдаги самарали ҳамкорлик ишлари алоҳида эътироф этилди.

Мулоқот чоғида Франция элчиси Ўзбекистонда оммавий спорт ҳаракатига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани, спортчиларимизнинг халқаро мусобақалардаги натижадорлиги хусусида сўз юритиб, ҳар икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш борасида таклифларни илгари сурди.

Т.Рўзиев, ЎзА