Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон – Франция олий таълим муассасалари форуми”га старт берилди
18:18 / 2021-10-07

Бугун мамлакатимизга Франциянинг Европа ва Ташқи ишлар вазирлиги Олий таълим ва тадқиқотлар бошқармасининг университетлараро илмий ҳамкорлик бўлими бошлиғи Мартин Руссель хоним бошчилигидаги делегация “Ўзбекистон – Франция олий таълим муассасалари форуми”да иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Ташрифнинг биринчи куни делегация аъзолари иштирокида Ўзбекистон Миллий университетида “Ўзбекистон – Франция олий таълим муассасалари форуми”нинг очилиш маросими ўтказилди.

[gallery-4194]

Унда иштирокчиларнинг маърузалари тингланди, муҳокама ва мунозаралар бўлиб ўтди. Икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Ўзбекистон – Франция олий таълим муассасаларининг ўзаро икки томонлама тақдимотлари ўтказилди.
Форум 10 октябрга қадар давом этади.

Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА