Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Франция: ҳамкорликнинг янги уфқлари
16:46 / 2025-01-31

Тошкентда Ўзбекистон – Франция бизнес форуми бўлиб ўтди. Тадбир иқтисодий, сармоявий ҳамкорликни ривожланириш, икки мамлакат  ишбилармон доира вакилларини бирлаштиришда муҳим қадам бўлди.

Қайд этиш жоиз, 2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг Франция билан савдо айланмаси олдинги йилга нисбатан 13,7 фоиз ўсиб, 1.13 миллиард долларни ташкил этди. Товар айирбошлаш кўрсаткичида экспорт 795.1 миллион (+98,6 фоиз),  импорт эса 336,1 миллион доллар (–43,5 фоиз)ни ташкил қилди. Сўнгги етти йилда икки томонлама иқтисодий алоқалар қиймати қарийб беш баробар ортиб, 2017 йилдаги 251.6 миллион доллардан 2024 йил якунида 1.13 миллиард долларга етди.

Ҳозир Ўзбекистонда фаранг сармоядорлари иштирокида 50 та, жумладан 28 қўшма, 22 тўлиқ хориж капитали иштирокидаги корхона фаолият юритмоқда. Бу жараёнда қурилиш, сайёҳлик, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳаларининг улуши салмоқли.

[gallery-21530]

Анжуманда инвеситициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоев республикамиз делегациясига бошчилик қилди. Меҳмон томонни “MEDEF International” корхоналар ҳаракати вакили Клод Имовен таништирди.

Форумда мамлакатимиз номидан тегишли вазирлик, идоралар масъуллари, бизнес ҳамжамияти вакиллари, Франциянинг 50 дан зиёд йирик корхонаси, жумладан “AIRBUS”, “Suez”, “TotalEnergies” каби компаниялар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев раислигида ўтган бизнес мулоқотда француз компаниялари вакиллари ўз таклиф ва ташаббусларини билдиришди. Улар мамлакатимизда хорижий сармоядорлар учун яратилган шарт-шароит ва қулайликлар, уларнинг қонуний ҳуқуқи ва манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар билан таништирилди. Энергетика, тоғ-кон саноати, сув таъминоти ва транспорт соҳалари бўйича лойиҳаларда фаол иштирок этишига чақирилди.

B2B ва B2G форматидаги учрашувларда янги битимлар мазмуни таҳлил қилинди.

Ўзаро илғор тажриба алмашиш, келгуси ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиш майдончасига айланди. Эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги иқтисодий муносабатларни янада мустаҳкамлашга замин яратиши   шубҳасиз.

Азиза Алимова, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА