Ўзбекистон фаластинлик қочқинларга 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам кўрсатади
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига гуманитар ёрдам ажратиш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Ўзбекистон фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA) томонидан олиб борилаётган Фаластин халқи учун гуманитар ёрдам кўрсатиш тадбирларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам кўрсатади.
ЎзА