Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон–Европа Иттифоқи: рақамлаштириш, “яшил иқтисодиёт" ва қишлоқ хўжалиги ривожи йўлида ҳамкорлик қилади
20:54 / 2023-06-01

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев ва Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги элчиси Шарлотта Адриан ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Икки томон вакиллари иштирокида ўтказилган учрашувда сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорлик янги босқичга чиққани, бунинг амалий ифодаси сифатида Ўзбекистон учун Европа Иттифоқининг барқарор ривожланиш ва самарали бошқарув бўйича махсус преференциялар тизими (“GSP+”) кучга киргани эътироф этилди.  

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон мазкур тизимга Преференциялар бош тизими (“GSP+”) доирасида бенефициар мамлакат сифатида қабул қилинди. Ушбу мақом муносабатларда муҳим босқич бўлиб, томонлар ўртасидаги мулоқотни ҳамда савдо алмашинувини янада чуқурлаштиришга имкон беради.

Учрашувда меҳмон томони макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш борасида катта эътибор қаратилишини ва ҳукуматнинг Давлат бюджетининг шаффофлик ва очиқлигини ошириш сиёсатини ҳам юқори баҳолади. Шуни айтиш жоизки, Европа Иттифоқи учун бюджетнинг очиқлиги ва шаффофлиги тамойилларига риоя қилиш ҳамкорликнинг муҳим омилларидан биридир.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон ҳукумати томонидан давлат молиясини бошқариш тизимида бир қатор стратегиялар ишлаб чиқилган ва амалга оширилмоқда. Шундан келиб чиқиб, хорижий ҳамкорга дунёдаги турли геосиёсий инқирозларга қарамай, мамлакатда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, инфляция даражасини пасайтириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.  

Шундан сўнг учрашувда келгусидаги ҳамкорлик ва молиявий беғараз кўмак бериш борасидаги мавжуд имкониятлар хусусида фикр алмашилди. Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда 3 та йўналиш, яъни  рақамлаштириш, “яшил иқтисодиёт" ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича беғараз кўмак бериш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланди.  

Учрашув якунида ушбу режадаги вазифаларни амалга оширишда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги  ҳамда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси ўртасида уч томонлама меморандум имзолашга келишиб олинди.  

Насиба Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА