Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – эътибор марказида (+видео)
16:14 / 2024-12-18

Бугун “Марказий Осиёнинг бирдамлиги сиёсати: минтақада барқарорликни таъминлашда Ўзбекистон омили” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг юртимиздаги ваколатхонаси билан биргаликда хорижлик ва маҳаллий экспертлар, сиёсатчи ва сиёсатшунос олимлар иштирок этган тадбирда сўнгги йилларда ички сиёсатимизда кузатилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, очиқлик ва янгиланишлар,мамлакатнинг ташқи сиёсатида ҳам яққол намоён бўлаётгани таъкидланди.

Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар билан барча соҳаларда ўзаро дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳидаги муносабатларни сифат ва мазмун жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш борасида 2023-2024 йиллар давомида ташқи сиёсий ва иқтисодий фаолият бўйича давлатимиз раҳбари томонидан 60 га яқин олий ва юқори даражадаги ташриф ва турли тадбирлар амалга оширилди.

[gallery-20916]

Айни йиғин ҳам Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсатида амалга оширилган ишларни илмий ва сиёсий таҳлил қилиш, халқаро ҳамкорларнинг нафақат юртимиз балки бутун минтақа имкониятлари ва салоҳиятига оид қарашлари билан танишиш учун зўр имконият бўлди, десак муболаға бўлмайди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/xkyuQ2hwp4k" title="Oʻzbekiston – eʼtibor markazida" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мусулмон Зиё,

Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА