Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон EОИИнинг монополияга қарши кураш фаолиятига қизиқиш билдирмоқда
12:17 / 2023-10-03

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Евроосиё иқтисодий комиссиясининг монополияга қарши тартибга солиш блоки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ўтказаётган тадқиқотлар, жумладан, рақамли бозорлар бўйича тажриба алмашишдан иборат эди.   

Йиғилишда қўмита раиси ўринбосари Фаррух Карабаев Ўзбекистон Республикасининг рақобат тўғрисидаги қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, Рақамли трансформaция ва аутсорсинг маркази (“FAIRTECh” ахборот тизими)ни ташкил этиш тўғрисида маълумот бериб, тақдимот қилди.   

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон Республикасида дори воситаларининг референт нархлари устидан назоратни таъминлаш ва Евроосиё иқтисодий иттифоқида нархларни тартибга солиш бўйича тажриба алмашди.   

Учрашув якунида томонлар Меморандум доирасидаги манфаатдор соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.   

М.Қосимова,  
ЎзА