Ўзбекистон экологик муносабатларни таъминлашга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди
CMS COP14 доирасида Самарқандда “Champion Night” тадбири бўлиб ўтди. Унда кўчиб юрувчи турларни сақлаш борасидаги улкан саъй-ҳаракатлари ва садоқатлари учун янги CMS чемпионлари мукофотланди.
Тадбир давомида Ўзбекистон “2024–2026-йилларда экологик алоқаларни таъминлашга қўшган ҳиссаси учун” фахрий мукофоти билан тақдирланди. Ўзбекистон номзоди сертификатини CMS ижрочи котиби Эми Френкел экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовга топширди.
Маълумот ўрнида таъкидлдаш лозимки, тадбир CMS томонидан ишлаб чиқилган ташаббусларни илгари суриш ва уларни барқарор қўллаб-қувватлашни рағбатлантиришга қаратилган "Migratory Species Champion" ("Кўчиб юрувчи турлар чемпионлари") дастури доирасида бўлиб ўтди.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА