Жорий йилнинг дастлабки икки ойи мобайнида Ўзбекистон 12 хорижий мамлакатга қиймати 10,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ипак ва ипак маҳсулотларини экспорт қилди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ипак ва ипак маҳсулотлари экспорти ўтган йилнинг шу даврига таққослаганда, 5 миллион АҚШ долларига кўп.
Ўзбекистондан ипак ва ипак маҳсулотларини энг кўп импорт қилган етакчи беш мамлакат қаторидан Хитой (3,4 миллион доллар), Вьетнам (2,7 миллион доллар), Тожикистон (1,8 миллион доллар), Эрон (1 миллион) ва Ҳиндистон (959 минг доллар) жой олди.
Шу билан бирга, Самарқанд (3 миллион доллар), Қашқадарё (1,7 миллион доллар), Бухоро (1,5 миллион доллар) ва Андижон (1,1 миллион доллар) вилоятлари январь-февраль ойларида ипак ва ипак маҳсулотларини хорижга энг кўп экспорт қилган ҳудудлар сирасига кирди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жорий йилнинг дастлабки икки ойида 45 миллион доллардан ортиқ трикотаж маҳсулотларини экспорт қилди.
ЎзА