Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон делегациясининг Корея Республикасига амалий ташрифи тўғрисида
17:50 / 2021-07-29

Шу йилнинг 29 июль – 2 август кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Корея Республикасида бўлади.

Ташриф дастурида Ташқи ишлар вазирлиги, парламент, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИCА), Яшил ўсиш глобал институти (ГГГИ) ва Корея Республикасининг бошқа идораларида учрашувлар ва музокаралар, шунингдек, Инчхон шаҳридаги Корея-Ўзбекистон бизнес маркази фаолияти билан танишиш кўзда тутилган.

Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли кун тартибини, шунингдек, бўлажак икки томонлама тадбирларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

 

ЎзА