Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон делегацияси Тожикистонда илмий-таҳлил марказлари билан учрашувлар ўтказмоқда
14:30 / 2021-06-05

Шу кунларда илмий-таҳлил доиралар вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Тожикистонда бўлиб турибди.

4 июнь куни Ўзбекистон делегациясининг Душанбе шаҳрига  ташрифи доирасида Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Марказий Осиё халқаро институти ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик хизмат ходимлари фаолиятини такомиллаштириш ва қайта тайёрлаш маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича битим имзоланди.

Мазкур ҳужжатни Марказий Осиё халқаро институти директори Анвар Носиров ва Тожикистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Содиқ Имомий имзоладилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон делегацияси вакиллари Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ёш дипломатлари учун маърузалар ўқиди. Маърузаларда асосий эътибор Ўзбекистон – Тожикистон ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати, ундаги ижобий ўсиш суръатларига қаратилди.

Аҳамиятлиси шундаки, Президентларимизнинг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли мамлакатларимиз ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикликнинг юқори даражаси қайд этилиб, икки томонлама муносабатларнинг барча соҳаларида қатор ютуқларга эришилмоқда.

Учрашувда Марказий Осиё халқаро институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Марказ вакиллари Ўзбекистон – Тожикистон ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларга батафсил тўхталиб ўтдилар.

Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг манфаатли йўналишлари бўйича очиқ, конструктив фикр алмашилди, тингловчиларнинг саволларига жавоб қайтарилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ушбу форматдаги учрашувлар Тожикистон билан муносабатлар тарихидаги илк мулоқотлардир. Имзоланган битим эса келгусида ўзаро муносабатларнинг мунтазамлигини оширишга имкон яратади.

ЎзА