Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон делегацияси Покистон Президенти қабулида
09:39 / 2024-05-10

9 май куни мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегацияни Покистон Президенти Асиф Али Зардорий қабул қилди.

Вазир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳамкасбига самимий саломларини етказди. Музокара чоғи икки томонлама муносабатдаги мавжуд фойдаланилмаган улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга қаратилган ишлар кўламини кенгайтириш зарурлиги маъқулланди, иқтисодий дипломатиядаги муҳим имкониятларни кўрсатувчи долзарб мавзулар муҳокама қилинди. Давлат ташкилотлари ва хусусий сектор вакиллари ўртасида мустаҳкам ҳамкорликни рағбатлантиришга келишилди.