Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон делегацияси Майамидаги “WTE Miami” кўргазмасида иштирок этмоқда
13:47 / 2024-10-23

Жорий йилнинг 21-23-октябрь кунлари Ўзбекистон делегацияси ҳар йили ўтказиб келинадиган АҚШнинг энг нуфузли кўргазмаларидан бири бўлган "Miami World Travel Expo (WTE Miami)" кўргазмасида иштирок этмоқда.

Мақсад Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш, сармоя жалб этиш ва туризм соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.  

Кўргазма давомида делегация мамлакатнинг турли туристик йўналишлари, маданий диққатга сазовор жойлари ва ўзига хос анъаналарини намойиш этади.  

Бундан ташқари, хорижий ҳамкорлар билан учрашувлар ўтказиш, туризм инфратузилмасини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш ва туризм соҳасидаги етакчи жаҳон иштирокчилари билан тажриба алмашиш режалаштирилган.  

Бундай кенг кўламли кўргазмада иштирок этиш Ўзбекистонни саёҳат ва сармоя учун жозибадор йўналиш сифатида намойиш этиш имконини беради. Шунингдек, делегация Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи туризмдаги замонавий тенденцияларга бағишланган давра суҳбатлари ва семинарларда иштирок этмоқда.  

Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев “Туризмнинг мамлакат иқтисодий ривожланишидаги ўрни” мавзусидаги панел сессиясида иштирок этди. Сессияда иштирок этган соҳа вакиллари Ўзбекистонда туризм йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар, туризмнинг янги турлари ва уларнинг ривожи, олис ҳудудларда яратилаётган туризм инфратузилмаси ҳақидаги маълумотлар билан танишди. 

Шу билан бирга, кўргазмада Тошкент, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидан ташриф буюрган туроператорлар, овқатланиш ва меҳмонхона вакиллари, ҳунармандлар ўзларининг маҳсулотлари тақдимотларини ўтказди.  

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА