Тожикистон Республикаси Хатлон вилояти Кулоб шаҳрида “Хатлон – туризмнинг қайноқ юраги” мавзусида халқаро туризм форуми кўргазмаси ўтказилмоқда.
Корея, Эрон, Россия, Хитой, Қирғизистон, Турманистон каби ўнга яқин давлат вакиллари иштирок этаётган тадбирда сурхондарёлик туризм соҳаси мутахассислари, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти олимлари, санъаткорлар, бахшилар, шунингдек, Қашқадарё вилояти туризм бошқармаси вакиллари ҳам қатнашмоқда.
Хатлон вилоятининг тарихий обидалари, миллий ҳунармандчилиги, урф-одатлари кенг тарғиб қилинаётган тадбир ҳудуднинг туристик жозибадорлигини намойиш этувчи кўргазма билан танишишдан бошланди.
Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Хатлон вилояти ҳокими Давлатали Саид форум қатнашчиларини табриклаб, ҳудуднинг туристик имкониятлари ва сайёҳлар учун туристик қулай муҳит яратиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди.
[gallery-23978]
Халқаро тадбирда Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари делегацияси мамлакатимизнинг бой туристик салоҳиятини тақдим этади. Туристик компаниялар, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолайди.
Форум тадбирлари шўъбаларда давом этади.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири