Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова бошчилигидаги делегация Хитойнинг Фуцзянь музофоти Сямэнь шаҳрида ташкил этилган “Хитой – Марказий Осиё” форумида иштирок этди.
Анжуман иштирокчилари мамлакатимизнинг Хитой билан ҳамкорлиги билан боғлиқ устувор йўналишлар, хотин-қизлар ҳуқуқи, манфаатини химоя қилиш йўлида юртимизда олиб борилаётган ишлар, шунингдек, камбағалликка қарши курашиш соҳасидаги кенг қамровли ислоҳотларимиз натижаси билан таништирилди.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева “Аёллар ва барқарор ривожланиш” сессиясида иштирок этди. Делегация аъзолари ташриф давомида Хитой халқ сиёсий маслаҳат Кенгаши раиси ўринбосари, Бутунхитой аёллар федерацияси раҳбари Шэн Юэюэ ва Фуцзянь музофоти партия котиби Чжоу Цзуйи билан учрашди.
Ўзбекистонликлар Сямэнь шаҳридаги кам таъминланган оилаларга ғамхўрлик қилиш ва Цзинан жамоат хизмати марказида камбағалликни қисқартириш ва аёлларни иш билан таъминлаш борасидаги тажриба билан яқиндан танишди.
ЎзА