Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон делегацияси Халқаро форумда иштирок этмоқда
15:08 / 2024-05-17

Шу кунларда Татаристон пойтахтида “Россия – Ислом олами: КазанФорум-2024” XV Халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. Мазкур форум бизнес дастури 12 та тематик йўналишда бўлиб, булар халқаро ҳамкорлик, иқтисодиёт, туризм, бизнес, фан ва бошқа ижтимоий соҳаларни ўз ичига олади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, форум доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси ҳам Туризм сессиясида “Тошкент – жаҳон ислом маданияти пойтахти” мавзуида тақдимот қилди.  

Делегация аъзолари Қозон шаҳрининг етакчи туроператорлари билан учрашиб, келгусида сайёҳлик соҳасидаги таълим ва зиёрат туризмини ривожлантириш ҳамда шаҳарлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича яратилган истиқболли лойиҳалар юзасидан келишиб олишди.)

 

Гулноза Бобоева,  

ЎзА