French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон делегацияси Глобал саноат саммитда иштирок этди
14:19 / 2025-11-26

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шоҳруҳ Ғуломов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Саноатни ривожлантириш ташкилоти (UNIDO) Бош конференцияси 21-сессияси – Глобал саноат саммитида иштирок этди.

Ташриф доирасида вакилларимиз UNIDO Бош директори ўринбосари Cёнг Цзю, "ACWA Power"  компанияси бошқаруви кенгаши раиси Муҳаммад Абу Найён, "Albawani" компанияси раҳбарияти, "Riyadh Second Health Cluster" ва "King Fahad Medical City" тиббиёт мажмуаси вакиллари ҳамда "Lamar Holding" президенти билан учрашди.

Музокараларда энергетика, инфратузилма, соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек қўшма саноат корхоналари ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Умумий лойиҳаларни илгари суриш ва икки давлат тегишли вазирлик, идоралари, компаниялари даражасида батафсил ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

М.Пирматова, ЎзА