Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон делегацияси Анқарада тарекс тизими бўйича тажриба алмашди
17:30 / 2025-02-18

Тарекс – маҳсулот хавфсизлиги консепсияси доирасида ишлаб чиқилган ахборот тизими бўлиб, маҳсулотнинг тегишли техник регламент ёки стандартларга мувофиқ эмаслигини аниқлаш учун хавф таҳлилини амалга оширади.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспексияси бошлиғи А.Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация аъзолари Туркия Савдо вазирлигининг таклифига биноан Анқара шаҳрига ташриф буюрди.

Маълумки, 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Туркия Савдо вазирлиги ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ушбу ҳамкорлик доирасида делегация Туркияга кириб келаётган импорт маҳсулотларининг хавф таҳлили жараёнини ўрганиш ва тажриба алмашиш мақсадида тарекс ахборот тизими фаолияти билан танишди.

Гулноза Бобоева, ЎзА