Ўзбекистон делегацияси Афғонистон бўйича Туркий кенгаш Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этади
2021 йил 27-28 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Афғонистон бўйича Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
Учрашув давомида хавфсизлик ва минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, Афғонистондаги вазият муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилди.
ЎзА